Марокаш терма жамоаси ФИФА Араб кубоги мусобақасида ғолиб бўлди
Кеча, 18 декабрь куни ФИФА Араб кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Қатардаги «Лусаил» стадионида бўлиб ўтган баҳс Марокаш терма жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижаси билан тугаган эди. Аммо қўшимча бўлимларда Африка вакили ғалабани илиб кетди.
Марокаш терма жамоаси сафида голларга Саудия Арабистони чемпионатидаги ўйинлари билан кўпчиликка таниш бўлган Абдулраззоқ Ҳамдалла (2 та) ҳамда Усома Таннане муаллифлик қилди. Иордания терма жамоасининг жавоб голлари эса Али Олвон ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Марокаш терма жамоаси ФИФА Араб кубоги мусобақасининг ғолиби бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг