Марказий ва Шарқий Европани сув босди
«Борис» тўфони туфайли Марказий ва Шарқий Европада ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда. Ҳозиргача сув тошқинлари оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани маълум.
Якшанба куни Польшанинг жануби-ғарбий қисмида бир киши чўкиб кетди. Австрияда қутқарув ишларида қатнашаётган ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. Ҳукумат Вена атрофидаги провинцияни фалокат ҳудуди деб эълон қилди. Душанба куни Руминияда икки киши, шанба куни эса тўрт нафар фуқаро ҳолат қурбони бўлган.

Чехия Республикасида бир неча кун давом этган кучли ёмғир оқибатида минтақанинг бир қанча ҳудудларида дарёларнинг тўғонлари ёрилиб кетганидан сўнг якшанба куни минглаб одамлар уйларидан эвакуация қилинди.
Тўфон Чехия ва Польшада ўттиз йилликдаги кучли сув тошқинини келтириб чиқарди. Ҳудудларда минглаб уйлар вайрон бўлиб, кўприклар қулаб тушган. Асосан, Чехияда 250 минг атрофидаги уй хўжаликларида электр таъминоти узилган.

Сув босган ҳудудларга ташриф буюрган Польша Бош вазири Доналд Туск Х платформасида ҳукумат фалокат ҳолатини эълон қилишини ва Европа Иттифоқидан ёрдам сўрашини маълум қилди.
Чехия полицияси шанба куни пойтахт Прагадан 235 км шарқда жойлашган Липова-лазне қишлоғи яқинида Старик дарёсига тушиб кетган машинада бўлган уч кишини қидираётганини айтди. Чоршанба кунидан бери минтақада ёғингарчилик миқдори тахминан 500 ммга етди.

Венгрия пойтахти Будапештда расмийлар шу ҳафтанинг иккинчи ярмида Дунай дарёсининг баландлиги 8,5 метрдан ошишини прогноз қилмоқда. Бу 2013 йилдаги рекордни янгилаши мумкин.
Руминияда ёмғир пасайгач, ишчилар 11 мингга яқин уйни электр таъминотини тиклашга ҳаракат қилишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг