Марказий ҳимоячилар орасида Абдуқодир Ҳусановга етадигани йўқ — Халқаро спорт тадқиқотлари маркази

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузди. Бу ҳақида CИEС матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилот вакиллари энг яхшиларни «Wyscout» маълумотлари асосида танлаб олишган. Эътиборлиси, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов ўз позициясида дунёда тенгсиз дея эътироф этилди.
«Ланс» футболчиси 100 баллик тизимда 81,8 баллни қўлга киритган.
Иккинчи поғонани 81,7 балл билан «Фиорентина» аъзоси Пьетро Комуццо эгаллаган бўлса, Бельгиянинг «Генк» клуби ҳимоячиси Матте Сметс 79,2 балл билан кучли учликни якунлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 декабрь куни Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг яхши ёш спортчиси дея эътироф этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг