Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари билан учрашув
Марказий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази тингловчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Аскарларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этиши билан бошланган тадбирда вилоят ҳокими ҳарбийларни байрам билан қутлади. Шундан сўнг иштирокчиларга миллий армиямизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказидан етишиб чиққан кичик мутахассисларнинг ўрни ва вазифаси, марказда яратилган шароитлар ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган учрашувда вилоят ҳокими ёш ҳарбийлар билан соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишлар хусусида мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда ёш аскарлар ўз фикр-мулоҳазалари,талаб ва таклифларини билдиришди.
Абдулазиз Йўлдошев “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг