Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланмоқда

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом маърифий фаолиятни тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ёшлар ўртасида носоғлом маънавий-маърифий хатти-ҳаракатлар кўпайиб, унинг натижасида аҳоли вакиллари, жумладан, ёшлар ва болалар онги, маданияти ва қарашларига бегона бўлган турли ёт ғоялар ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Ўз навбатида, ушбу ҳолатлар бу борадаги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келаётганини намоён қилмоқда.
Шу муносабат билан “Таълим тўғрисида”ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча киритилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мазкур фаолият турига қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Хусусан, маърифий фаолиятнинг бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга оширилиши ёхуд қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур Қонун маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартларини, маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар доирасини белгилайди ҳамда жамиятда маърифий фаолиятни амалга оширишда мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг