“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари давом этади

10:16 02 Декабрь 2024 Жамият
416 0

Жорий йилнинг 3-15-декабр кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.

Кўзланган мақсад:

— Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-20-ноябрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисидаги нутқи мазмун-моҳиятини зиёлилар иштирокида кенг оммага етказиш;

— Янги Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги тараққиётини барпо этиш, янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар, олдимизда турган муҳим вазифа ва мақсадлар, кенг қамровли ислоҳотлар хусусида тўлиқ маълумот бериш ва зиёлилар ўртасида кенг тарғиб этиш;

— Аҳоли, хусусан ёшларга “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;

— Буюк аждодлар меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш, миллатлараро тотувлик, бағрикенгликни таъминлаш, юртдошларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш;

Зиёлилар – ҳар бир мамлакатнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Юрт етакчиси таъкидлаганидек: “Илғор ёшларга, жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.” Шу жиҳатдан “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тадбирларининг ўзига хос жиҳати шундаки, ҳудудлардаги олимлар, зиёлилар, санъат ва маданият намоёндалари, маънавий-маърифий ишларга масъуллар, маҳалла фаоллари ҳамда илғор ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, мамлакатимизнинг миллий-мафкура йўналишидаги ислоҳотлари, жамиятни, айниқса ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда зиёлиларни фаолликка ундаш, улар учун мулоқот платформасини яратишдан иборат.

Aйнан зиёлиларни мазкур ишга кенг жалб қилиш орқали, халқимиз орасида ўзликни англаш ва тарихий илдизимизга оид билимларни ошириш мақсад қилинган.

“Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида:

— “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари” мавзусида зиёлилар форуми

— “Янги Ўзбекистон – ислоҳотлар фалсафаси” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари

— “Замонавий ёшлар – тараққиёт драйвери” мавзусида илм-фан ва инновацияларга бағишланган маҳорат дарслари ташкил этилади.

Бундан ташқари “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда хориждаги ватандошларимиз иштирокида қатор маданий-маърифий лойиҳалар амалга оширилади.

Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирлар иштирок этади.

Мазкур кенг қамровли тадбирлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг жамиятимиздаги ўрнини илмий асосда очиб бериш, Илм-фан, маънавият, маданият ва санъат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг илмий таҳлили ва бу жараёнда зиёлиларнинг ролини янада ошириш, креатив иқтисодиёт, инновацион ғоялар тармоғини ривожлантириш ҳамда “Маҳалла еттилиги” фаоллигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?