Мақсад Асад режимини ағдариш – мухолифат етакчиси

18:09 06 Декабрь 2024 Дунё
446 0

Фото: СNN

Мамлакат қуролли мухолифатини бошқараётган “Ҳаят Таҳрир Ал-Шам” гуруҳи раҳбари Абу Муҳаммад Ал-Жоланийнинг сўзларига кўра, Сурия исёнчилар коалициясининг мақсади бу ҳафта яна бир йирик шаҳарни ҳукумат назоратидан тортиб олиш ва охир-оқибат авторитар президент Башар Ал-Асадни ағдаришдир.

Ал-Жоланий “CNN” телеканалига берган эксклюзив интервьюсида Ал-Қоиданинг собиқ бўлимидан ташкил топган “Ҳаят Таҳрир Ал-Шам”нинг амбициялари Асад режимига барҳам беришдан бошқа нарса эмаслигига шубҳа қолдирмаган. У, шуингдек, институтлар ва халқ томонидан танланган кенгаш асосида ҳукумат яратиш режалари ҳақида гапирган.

Ушбу ҳаракатлардан сўнг исёнчи мухолифлар Ҳама шаҳрини қўлга киритишдан олдин мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Алеппони назорат остига олди. Бу ҳужум Асад ва унинг Эрон ҳамда Россиядаги қўллаб-қувватловчиларига катта зарба бўлди. Шу билан бирга йиллар давомида тўхтаб қолган фуқаролар уруши қайтадан бошланди.

Ал-Жоланий хорижий кучларнинг Сурияни тарк этиш истагини билдирди. Ҳозирда мамлакатда АҚШ, Туркия, Россия ва Эрон кучлари ҳамда Эроннинг ишончли вакиллари бор.

“Ўйлайманки, бу режим қулагандан сўнг масала ҳал бўлади ва бошқа хорижий кучларнинг Сурияда қолишига эҳтиёж қолмайди”, — дейди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?