Фарғонада «Мақом кечалари» бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият фестивали» доирасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Мусиқали драма театри олдида илк бора «Мақом кечалари» бўлиб ўтди.
Концерт дастури Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан ташкил этилди.
Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов мусиқий кечани очиб берди ва фестиваль доирасидаги энг муҳим лойиҳалардан бири бу «Мақом кечалари» эканини таъкидлади. Шунингдек, мазкур лойиҳадан кутилаётган натижалар, мақом санъатининг фарзандларимиз тарбиясидаги роли ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

«Мақом кечалари» мусиқий кечаси давомида Ўзбекистон Республикаси санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Мақом» ансамбли, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори Салоҳиддин Азизбоев, Зафар Бахши ижросида 30 га яқин ўзбек миллий мақом санъати намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, «Мақом кечалари» номли мусиқий дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Жами 14 та ҳудуддан концерт дастурига 700 дан ортиқ хонанда ва созандалар қатнашиши, 200000 дан ортиқ аҳоли қамраб олиниши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг