Мақбарадаги Брайл ёзуви ойна билан тўсиб қўйилгани юзасидан муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган Шайх Жалил бобо мақбарасига ўрнатилган кўзи ожизларга мўлжалланган Брайл алифбосидаги лавҳанинг ойна билан тўсиб қўйилгани тўғрисидаги хабарларга Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, мақбарадаги мазкур ёзув устига ўрнатилган ойна ёмғир суви ва эрталабки намгарчиликдан асраш мақсадида вақтинча қўйилган бўлган.
«Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан Брайл алифбосидаги маълумотларнинг юзасидан ҳимоя ойнаси олиб ташланди ва намгарчиликдан ҳимояланган ҳудудга ўрнатилди», дейилади муносабатда.
Таъкидлаш жоиз, Шайх Жалил бобо обидаси 2004 йил қайта қурилган бўлиб, ҳозирда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар томонидан ташриф буюриладиган туризм объекти ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Президент Шайхонтоҳур туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида бўлди
- «Реал» бразилиялик юлдузини ашаддий рақибларидан бирига сотиб юбориши мумкин
- Шавкат Мирзиёев Янги Камолон маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди
- Долларнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди
- Президент Тошкентдаги гастротуризм кўчаси билан танишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг