«Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчиси учун 70 миллион евро таклиф қилди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақида «90min» нашри хабар берди.
Лекин испаниялик 22 ёшли футболчи жамоадан кетмоқчи эмас. «У Каталонияда қолишни афзал кўради ва шу ерда бахтли», дейилади манба хабарида.
Қўшимча қилинишича, айни пайтда «кўк-анорранглилар»нинг молиявий ҳолати яхши эмас, шу боис клуб ушбу трансфер масаласини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Фермин Лопеснинг «Барселона» билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг