«Манчестер Сити» сафарда «Брайтон»га мағлуб бўлди
Кеча, 31 август куни Англия Премьер лигасининг 3-тур баҳслари якунланди. Турнинг сўнгги ўйинларидан бирида «Манчестер Сити» клуби Фалмер шаҳарчасида «Брайтон» клуби меҳмони бўлди. «American Express» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд ҳисобни очди. 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жеймс Милнэр пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада Браян Груда «Брайтон»га ғалаба олиб келган голни киритди. Шу тариқа Пеп Гвардиола шогирдлари ушбу мавсумдаги учинчи ўйинидаёқ иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва «Брайтон» ғалаба голини киритишидан 4 дақиқа олдин Рубен Диашга алмаштирилди.
Абдуқодир майдонда ҳаракат қилган дақиқаларида 90 фоиз узатмалари аниқ чиқди. 6 марта рақибнинг ҳужумини тўхтатиб қолди. Ўзи қатнашган елкама-елка дуэллар 7 тасида рақибларини ютди. «Sofascore» портали Ҳусановнинг ўйинини 6,7 баллга баҳолади. Бу «Манчестер Сити» ҳимоячилари ичидаги энг яхши балл эди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» жамоаси Англия Премьер лигасидаги кейинги ўйинини 14 сентябрь куни «Манчестер Юнайтед» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг