«Манчестер Сити» қийин ғалабага эришди
Кеча, 29 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг 13-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Лидс Юнайтед» жамоасини қабул қилди. Учрашув 3:2 ҳисоби билан мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ғолиблар сафида голларга Фил Фоден (2 та) ва Йошко Гвардиол муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг жавоб гўллари эса Лукас Нмеча ва Доминик Калверт-Люин ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа АПЛда саккизинчи ғалабасини қўлга киритган «шаҳарликлар» турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса кечаги баҳснинг қайдномасидан ўрин олди, аммо майдонга туширилмади.
«Манчестер Сити» — «Лидс» 3:2
Голлар: Фоден (1, 90+1), Гвардиол (25) — Калверт-Люин (49), Нмеча (68).
«Манчестер Сити» — Доннарумма, Нунес, Диаш, ОʼРайли, Гвардиол, Рейндерс (Шерки, 75), Нико, Фоден, Доку, Силва (Мармуш, 89), Ҳоланд.
«Лидс» — Лукас Перри, Богл, Родон, Стрейк, Жастин (Гудмундссон, 69), Танаке, Ампаду, Груев, Жеймс (Калверт-Люин, 46), Нмеча (Окафор, 82), Ньонто.
Огоҳлантиришлар: Нунес (55), Силва (57), Гвардиол (66), Доннарумма (87) — Родон (58).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг