«Манчестер Сити» Манчестер дербисида мағлубиятга учради
Бугун, 17 январь куни Англия Премьер лигасининг 22-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби сафарда ўз ҳамшаҳари «Манчестер Юнайтед» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 2:0 ҳисобида «қизил иблислар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг дастлабки бўлимида Бруну Фернандеш ва Диалло гол киритган эди. Аммо офсайд сабабли ҳар икки гол бекор қилинди.
Иккинчи бўлимда эса Патрик Доргу ва Браян Мбеумо «Манчестер Юнайтед»нинг голларига муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,7 баллга баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг