«Манчестер Сити» бош мураббийи жамоадан кетиши мумкин

18:34 24 Январь 2026 Спорт
597 0

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар берди.

«Пеп Гвардиола мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Пеп бу ҳақда аллақачон раҳбариятни огоҳлантирган», — дейилади манба хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мураббийга «Манчестер Сити» жамоаси машғулотлари юқори интенсивликда ўтмаётгани ёқмаяпти. Ҳатто, Гвардиола бу масалада футболчилар билан жиддий гаплашиб ҳам олган.

Маълумот учун, мураббийнинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз якунига етиши керак эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер