Малака тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш қачондан бошланиши айтилди
2026 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш қачондан бошланиши айтилди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали маълум қилди.
Унга кўра, 2026 йилнинг 6 январь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йил 1 мартга қадар давом этади.
Мурожаатлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг янгиланган интерфейсдаги «pedkadr.uzedu.uz» платформаси, Ягона интерактив давлат хизматлари портал ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг