Малака ошириш истагидаги шахсларга «касб ваучери» берилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 4 август куни «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида маълум қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун «касб ваучери» бериш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатда келтирилишича, «касб ваучери» ссуда сифатида берилади. Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг ссудани 2 йил давомида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.
Қуйидаги шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:
- ногиронлиги бўлган шахсларга;
- 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзоларига;
- доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга.
Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг