Малайзиялик профессор Наманганда
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/“Халқ сўзи”. Куни кеча Малайзия Халқаро ислом университети муҳандислик факультети декани Хайрул Аъзами Сиддиқ Наманган муҳандислик-технология институтига келди. У билан ўтказилган учрашувда НамМТИ ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида 2019 йилдан буён давом этаётган илмий ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашинуви дастурлари натижалари ҳақида сўз борди.
— Наманган муҳандислик-технология институтининг барқарор фаолияти эътиборга лойиқ, — дейди Хайрул Аъзами Сиддиқ. — Институтнинг ёш олимлари ва талабалари билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг юқори даражада тажрибага эгалиги ва янги ғояларга очиқлиги биз учун ҳам қимматлидир. Талабалар амалиётини янада ривожлантириш, илмий-амалий лойиҳаларни кенгайтириш орқали икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришни мақсад қилмоқдамиз. Шунга кўра, яқин йилларда ёзги ва қишки мактабларни янада кенгайтириш, амалиёт дастурларини мустаҳкамлаш ва янги илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Учрашувда илмий ҳамкорликни кучайтириш, талабалар учун янги амалиёт дастурларини йўлга қўйиш бўйича навбатдаги келишувларга эришилди. Унинг ижроси Малайзия ва Ўзбекистон университетлари талабаларига халқаро тажриба орттиришга ёрдам беради ва уларнинг глобал таълим майдонидаги рақобатбардошлигини оширади.
Айтиш лозимки, икки давлат ОТМлари ҳамкорлигидаги тадбирлар натижасида ўзаро биродарлик алоқалари ҳам мустаҳкамланмоқда. Жумладан, малайзиялик таниқли олима, биотехнология фанлари доктори Сакина Абдуллоҳ ўтган ўқув йилидан бошлаб наманганлик талабаларига биотехнологиядан сабоқ бермоқда. НамМТИ доценти Абдулазиз Каримов эса ёз ойларида Малайзия университетларида халқаро стажировкада иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини бойитиб қайтди.
Маълумот учун, Наманган муҳандислик-технология институтининг ўзи бугунги кунда дунёнинг 10 дан ортиқ давлатларидаги 70 га яқин нуфузли олий таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу билан халқаро миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлаб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг