Малайзияда тошқинлар сабабли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
Малайзияда кучли тошқинлар оқибатида қарийб 11 минг киши вақтинчалик жойлаштириш марказларига кўчирилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Энг кўп зарар кўрган ҳудуд Келантан штати бўлиб, бу ерда 8 248 киши эвакуация қилинган. Шунингдек:
Перак — 900 киши,
Перлис — 811 киши,
Кедаҳ — 388 киши эвакуация марказларига жойлаштирилган.
Маҳаллий ҳокимиятлар жабрланганлар учун камида 65 та вақтинчалик эвакуация маркази ташкил этган.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Малайзияда юз берган тошқинлар оқибатида етган зарар миқдори 933,4 миллион ринггитни (225 миллион доллар) ташкил қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг