Мактабларга олий таълим муассасаларини бириктириш ташаббуси: икки ойдан ортиқ вақт ўтди, ижро қандай?

Яқинда Таълим инспекцияси ишчи гуруҳи таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва педагогларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш учун Республика бўйича 634 та мактабга 95 та олий таълим муассасаси бириктирилган эди. Ишчи гуруҳ томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ва Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалига бириктирилган мактаблар фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида Зарбдор туманидаги 26-сонли мактабда бошланғич синф ва кимё фанларидан, Арнасой туманидаги 6-сонли мактабда инглиз ва рус тили фанларидан, Фориш туманидаги 5-сонли мактабда инглиз тили фанидан ўқитувчиларга эҳтиёж мавжуд бўлгани ҳолда уларга бириктирилган ОТМлар томонидан бугунги кунгача амалий ишлар қилинмагани маълум бўлди.
Хусусан, Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалига Зарбдор туманидаги 26-сонли мактабда шу кунга қадар фақатгина мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашув ўтказилиб, расмиятчилик учун баённомалар тўлдирилган, холос, ОТМ томонидан таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатилмаган.
Ўрганиш якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда сўзга чиққан Таълим инспекцияси раҳбари Улуғбек Ташкенбаев мазкур ҳолат юзасидан ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Мазкур ижобий ташаббуснинг бошланганига икки ойдан ошиқ вақт ўтган бўлса-да ҳанузгача айрим мактаблар ва олий таълим муассасаларида мазкур ҳамкорликнинг мазмун моҳиятини фақат мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлашдан иборат деган тушунча мавжуд, — дейди у. — Бириктирилган ОТМлар томонидан мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмас.
Юқоридаги каби камчиликлар қаторида мазкур йўналишда вилоятда ижобий тажрибалар ҳам мавжудлиги қайд этиб ўтилди.
Хусусан, Жиззах политехника институтига 7 та мактаб бириктирилган бўлиб, ҳамкорлик доирасида ўқув-услубий ёрдам, ўқувчи ва ўқитувчилар билан очиқ мулоқотлар, моддий-техник таъминотни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилган. Жумладан, иқтидорли ўқувчилар учун ректор стипендияси жорий қилинган, институтнинг профессор-ўқитувчилари томонидан ҳар ҳафтада 1 маротаба мактабларда ўқитувчи ва ўқувчиларга белгиланган фанлардан (биология, инглиз тили, тарих, информатика, физика, кимё, математика) маҳорат дарслари олиб борилмоқда, мактабларда ўқувчиларни ОТМларга тайёрлаш бўйича бепул репетиторлик курслари (179 нафар ўқувчи) ташкил этилган. Таълим инспекцияси раҳбари Жиззах политехника институти томонидан ўзига бириктирилган мактабларда амалга оширган ишларини Республика миқёсида оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида мазкур масала ҳам тегишли мутасадди ташкилотлар билан муҳокама қилиниб, бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг