Макронлар АҚШ судига Брижит Макроннинг аёл эканини исботловчи «илмий далиллар» тақдим этмоқчи
Фото: EPA
Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит АҚШ судига Брижит Макроннинг аёл эканлигини исботловчи фотосуратлар ҳамда “илмий далиллар” тақдим этишни режалаштирмоқда.
Макронларнинг адвокати Том Клэр ушбу ҳужжатлар АҚШлик ўнг қанот фаоли Кэндис Оуэнс Брижит Макрон аслида эркак бўлиб туғилганлиги ҳақидаги фикрни билдирганидан кейин туҳмат бўйича судга киритган даъво аризасида тақдим этилишини айтди. Макронларнинг 218 саҳифалик даъвоси Делавэр штатига судига топширилган. Унда Оуэнс “бемаъни, туҳмат ва ёлғон уйдирмаларни” тарқатгани айтилган.
Клэрнинг айтишича, Макрон хоним бу гап-сўзларни “ақл бовар қилмайдиган даражада ҳақоратомуз” деб топган ва улар Франция президентини “чалғитаётганини” айтган. Адвокатнинг қўшимча қилишича, мутахассис фикрлари тақдим этилади, улар илмий характерга эга бўлади.
Шу йилнинг август ойида Эммануэль Макрон Франциянинг “Paris Match” журналига нима учун судга мурожаат қилишга қарор қилганликларини изоҳлаганди.
“Бу менинг шаънимни ҳимоя қилиш ҳақида! Чунки бу бемаънилик. Бу аёл ўзида ёлғон маълумотлар борлигини жуда яхши билган ва у зарар етказиш ниятида мафкуравий мақсадларни кўзлаган ва ўта ўнг етакчилар билан алоқа ўрнатган”, — деган эди ўшанда Франция етакчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг