Махсус-профилактик тадбирлар доирасида шубҳали шахсдан 20 та “Регапен 300мг” психотроп дориси ва “Гашиш” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда олинди

11:20 07 Август 2023 Жамият
475 0

Қўқон шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ППХ 1-гуруҳ сафдор ходимлари томонидан шаҳарнинг Шалдирамоқ кўчасида 1986 йилда туғилган фуқаро Н.И.нинг “Nexia-2» русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонида жами 20 дона кассетадаги “Регапен 300мг” психотроп дори воситаси ҳамда қора рангли целлофан пакетга ўралган ёпишқоқ ҳолда ўткир ҳидли қора-қўнғир рангли “Гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?