МакГрегор яна машғулотларга қайтганини маълум қилди

01:41 10 Март 2022 Спорт
929 0

Фото: AFP

Ирландиялик ММА жангчиси Конор МакГрегор яна машғулотларга қайтгани маълум қилди. У ҳозирда бокс машғулотларида иштирок этмоқда.

«Бокснинг учинчи куни, муаммо йўқ! Тез орада бу жароҳат жанг санъати бўйича саёҳатимдаги узоқ хотирага айланади», деб ёзган спортчи ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида. 

МакГрегор икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони ҳисобланади. У 2021 йилнинг ёзида АҚШ вакили Дастин Порье билан беллашув вақтида оёғини синдириб олган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер