Маҳмуд Муродов янги промоушен билан шартнома имзолади

11:11 09 Июнь 2024 Спорт
603 0

Ўзбекистон тарихидаги биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов янги промоушен билан шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчи билан ҳамкорлик қилаётган навбатдаги ММА ташкилоти ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.

Гап шундаки, Муродов жорий йилнинг май ойи бошида UFC жангчилари сафидан четлатилган эди. Шу боис лигасиз қолган ўзбек спортчиси янги промоутерлик компанияси билан келишув имзолашга қарор қилди.

Энди у Чехия ва Словакия ҳамкорлигидаги Оktagon ММА промоушени жангчиси ҳисобланади. Ҳозирча Маҳмуд ташкилот билан нечта жангга шартнома тузгани маълум эмас.

Маълумот учун, 34 ёшли Маҳмуд Муродов 2019 йилда UFC жангчилари сафига қўшилган. У ташкилотда жами 7 та жанг ўтказиб, тўқнашувлардан 4 тасида ғалаба қозонган, 2 та баҳсда эса имкониятни бой берган. Муродов иштирокидаги 1 та жанг эса ўтказилмаган, деб топилган.

Таъкидлаш жоиз, Маҳмуд Муродов UFC'даги фаолиятининг охирги вақтларида машҳурроқ жангчиларга қарши баҳсларни турли сабабларга кўра бекор қилавергани боис, ташкилот уни аъзоликдан четлатганди. Бироқ Муродов промоушенда яхшигина номга эга бўлгани учун кейинчалик UFC уни яна ўз жангчилари қаторига қўшиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?