Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат харажатлари қоплаб берилади

14:00 02 Январь 2026 Ҳужжатлар
663 0

Ҳукумат қарори (835-сон, 29.12.2025 й.) билан «Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Низомга кўра, 2025 йил 27 майдаги ПҚ–193-сон қарорга мувофиқ «Ўзбекэкспертиза» АЖ (ваколатли орган) томонидан мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича тўлов ундирилмасдан экспертизадан ўтказилади.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (Компания) томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар сертификат ёки эксперт хулосасининг амал қилиш муддати давомида 1 марта қоплаб берилади.

Ваколатли орган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиб бериши учун Компанияга ҳар ҳафта якуни билан тегишли маълумотлар кўрсатилган реестрни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Бунда ваколатли орган томонидан реестр Компанияга электрон платформа (subsidiya.epauzb.uz) орқали юборилади.

Ваколатли органнинг компенсация олиш бўйича мурожаати Компания томонидан мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва харажатларни қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?