Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш йўлида
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида 909 та маҳалла мавжуд бўлиб, ички ишлар идоралари томонидан манзилларни хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги саъй-ҳаракатлар ўз самараси бермоқда.
— Вилоятдаги маҳаллалардан 118 таси “қизил”, 486 таси “сариқ” тоифага киритилган, — дейди вилоят ИИБ ходими Шерзодбек Нуриддинов. — Ушбу ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилмаслиги учун ҳар бир фуқаро билан якка тартибда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун 1163 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилган бўлиб, улар томонидан қонунбузарликни келтириб чиқарувчи сабаблар ўрганиляпти. Таҳлил натижаларига кўра аҳолига зарурий кўмак кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, вилоятдаги 94 та маҳаллада авто, отлиқ ва пиёда патрул йўналишлари ташкил этилган. Улар томонидан назорат ҳаракатлари кечаю кундуз амалга оширилмоқда. Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа ва Пахтаобод туманларида эса ҳудудлараро пост патрул хизмати жорий этилган, уларда 80 нафар масъуллар фаолият олиб боради. Бу каби саъй-ҳаракатлар маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Вилоятда бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш юзасидан доимий назорат ва пухта режалар ишлаб чиқилган. Зеро, мавжуд маҳаллаларнинг 33,5 фоизида жиноят содир этилмаган бўлсада, қолган ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар салмоғини янада ошириш талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг