Маҳалла — жамият таянчи, эзгулик маскани
Маҳалла асрлар давомида халқимиз ҳаётида муҳим ижтимоий институт сифатида шаклланиб, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаб келмоқда. Бугунги кунда маҳалла фақатгина яшаш ҳудуди эмас, балки жамият тараққиёти, ижтимоий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи бўғинга айланмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, унинг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини маҳалла орқали самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат томонидан қабул қилинаётган қарор ва дастурлар маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамламоқда.
Ана шу жараёнларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш, унинг ижтимоий имкониятларини ошириш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Фонд ўз фаолиятини маҳалла тизими билан узвий боғлаган ҳолда, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Биргина ўтган йили “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ўз иш режаси ва Уставида белгиланган вазифалар асосида қатор маънавий-маърифий ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни ҳаётга татбиқ этди. Бу ишлар маҳаллаларда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва инсон қадрини улуғлашга хизмат қилди.
Ҳисобот даврида фонд томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва табиий офатдан жабр кўрган 4 680 нафар фуқарога хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Шу билан бирга, маҳаллалар орқали аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий ишлар ҳам олиб борилди. Хусусан, 16 нафар фуқарога 77 млн. сўмлик ногиронлик аравачалари етказиб берилди, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 58 нафар талабага 481,85 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Соғлиғини тиклашга муҳтож 297 нафар шахсга 1 млрд. сўмлик моддий ёрдам ва маҳсулотлар тақдим этилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда эҳтиёжманд аҳоли учун, яъни 2 257 нафар фуқарога 893 млн. сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари, 949 нафар шахсга 631 млн. сўмлик озиқ-овқат ва хўжалик моллари тўпламлари беғараз равишда тарқатилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган ушбу ишлар маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада оширишга, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу эзгу саъй-ҳаракатлар маҳаллада инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ҳамжиҳатликни оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг