«Маҳалла еттилиги» қуйи бўғиндаги комплекс масалалар ечими – Сенат Раиси Қашқадарё вилояти маҳаллаларида бўлди
Бугун маҳаллалар жамият ҳаётининг ва ислоҳотларнинг бошланғич нуқтасига айланмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, давлат солиқ инспектори ва ижтимоий хизмат ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Сенат Раиси Қашқадарё вилоятига сафари давомида воҳа туманларидаги қатор маҳалларда бўлди.
Хусусан, Қарши тумани «Ертепа» МФЙда «маҳалла еттилиги» билан ўтказилган учрашувда аҳолининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалладаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат фаолиятини кенгайтириш истагидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Жумладан, аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида молия муассасалари томонидан бизнес лойиҳалар тайёрлангани, уларни амалиётга татбиқ этиш учун кредит маблағлари ажратилиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари ишлаш истагидаги аёлларни кооперация асосида тадбиркорларга бириктириш бўйича тавсиялар берилди.
Косон тумани «Месит» МФЙдаги «маҳалла еттилиги» билан ўтказилган суҳбат жараёнида Сенат Раиси хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишида банклар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш, ижтимоий ходимнинг аҳоли билан манзилли ишлаши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бугун тадбиркорларимизнинг ижтимоий масъулияти ҳам ошиб бормоқда. Тумандаги ишбилармонлардан бири «Ўрта Оброн» МФЙ Ёшлик кўчасида эҳтиёжманд оилаларни турар-жой билан таъминлаган. Т. Норбоева ушбу хонадонлар эгаларининг турмуш шароитлари, бандлик даражаси билан қизиқди, улар билан самимий суҳбат қилди. Ушбу оилаларнинг даромад манбаларини ошириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг