Маблағлар аниқ мақсадларга йўналтирилмоқда
Сўнгги пайтларда паррандачилик одамлар турмуш даражасини оширувчи, оилалар даромадини кўпайтирувчи тармоқлардан бирига айланмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки кейинги йилларда паррандачиликни қўллаб-қувватлашга доир бир қатор ҳужжатлар қабул қилиндики, уларнинг ижроси амалда ўз самарасини кўрсатяпти. Жумладан, Президентимизнинг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан, республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан 85 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ ажратиш белгиланган. Ҳозир мазкур йўналишдаги ишлар биринчи босқичда ва дастлабки босқичдаёқ тармоққа 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилди.
«Микрокредитбанк» томонидан, шунингдек, ўтган давр мобайнида 200 дан ортиқ паррандачилик хўжаликлари ва озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 477,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Тошкент шаҳридаги “Lazzet Fееd” ҳамда Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Қишлоқ қурилиш фаровон парранда» МЧЖлар шулар сирасига киради. Яқинда банкимиз томонидан «Паррандасаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда мазкур тадбиркорлик субъектларига оммавий ахборот воситалари вакиллари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
“Lazzet Fееd” МЧЖ парранда учун асосий озуқа бўлган ем ишлаб чиқариш чиқариш фаолиятини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 15 млрд. сўм бўлган лойиҳа ҳисобланади. Унга «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 2021 йил декабрь ойида парранда озуқаси ишлаб чиқариш мақсадида 2 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 10 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилганди. Бугунги кунга келиб “Lazzet Fееd” МЧЖ тўлиқ қувватда ишламоқда. Айни пайтда 20 кишига яқин жамоа томонидан ишлаб чиқарилаётган «Старт», «Рост», «Финиш» номи остидаги паррандачилик озуқалари маҳаллий бозордан ташқари қўшни — Тожикистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда.
Лойиҳага кўра, корхонада ойига 8000 тонна парранда озуқаси ишлаб чиқарилиб, уни сотиш натижасида ойига 50-60 млрд. сўм тушумга бўлмоқда.
«Қишлоқ қурилиш фаровон парранда» МЧЖ эса тухум ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга ихтисослаштирилган. Умумий қиймати 17 млрд. сўм ташкил этади. Ўтган йили банк томонидан корхона фаолиятини кенгайтириш ҳамда парранда озуқасини сотиб олиш мақсадида 2 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган эди. Ҳозирда корхонада 18 нафар янги иш ўринлари яратилган бўлса, корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, ишлари сафи яна 30 нафарга кенгаяди.
«Қишлоқ қурилиш фаровон парранда» МЧЖда тухумлари ҳам маҳаллий бозорга, шунингдек, қўшни Афғонистонга экспорт қилинмоқда.
Мазкур лойиҳага кўра, корхонада 80 минг бош тухум йўналишидаги паррандалар боқилмоқда ҳамда кунига 55-56 минг, ойига 1,6 млн. дона тухум ишлаб чиқаришга эришилмоқда.
Банк томонидан юқоридаги қарор ижроси доирасида халқимизни сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг