Лукашенко Ўзбекистонга АЭС қурилишида ёрдам таклиф қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон элчиси Раҳматулло Назаров билан учрашувда атом электр станциясини барпо этишда ёрдам таклиф қилди, деб хабар бермоқда БелТА агентлиги.
«Атом станцияси қурилиши борасида бизнинг мутахассисларимизга қизиқишингиз борлигини биламиз. Биз россияликлар туфайли бундай кўникмаларни (компетенцияларни) ўзлаштирдик. Биз россияликлар билан улар атом энергоблокларини қураётган дунёнинг барча нуқталарида бирга ишлаяпмиз. Агар сизга маъқул бўлса, хоҳлаган вақтингизда келинг. [Ўзбекистон вакиллари] мутахассислар билан ўтириб гаплашишади — вазир бу бўйича буйруқ беради», — деди Беларусь етакчиси.
Лукашенко Беларусь Ўзбекистонда АЭС қурилишига ҳар томонлама кўмаклашишини алоҳида таъкидлади.
«Мутахассисларимиз сизга қўлдан келганча ёрдам бериши учун ҳаракат қиламиз. Қайси йўналишларда сиз учун қизиқ бўлишимиз мумкинлигини ўзингиз кўриб оласиз», — деб қайд этди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг