Лука Модрич терма жамоадаги фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди
Фото: Reuters
Германияда бўлиб ўтадиган «Евро-2024» турнири 38 ёшли Лука Модрич учун Хорватия терма жамоаси таркибидаги якуний йирик турнир бўлиши мумкин. Лука миллий жамоадаги фаолиятини юқори нотада якунлашни мақсад қилган. Бу ҳақда «Al Jazeera» нашри хабар бермоқда.
Модрич бошчилигидаги жамоанинг жаҳон чемпионатидаги қаҳрамонликларига қарамай, ҳеч қачон Европа чемпионатларида чорак финалдан ўта олмаган.
Тахминан 3,8 миллион аҳолига эга Хорватия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати финал ва 2022 йилдаги дунё биринчилигининг ярим финалгача бўлган йўлни босиб ўтган.
«Евро-2024» саралашида Хорватия Туркиядан бир очко ортда қолган ҳолда «D» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, турнирга йўлланмани қўлга киритганди.
Германия майдонларида Хорвати Испания, Италия ва Албанияга билан бирга «B» гуруҳида кураш олиб боради. Жамоа «Евро-2024» биринчи учрашувни 15 июр куни Испанияга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг