Логистика маркази қурилиши муҳокама қилинди
Андижон вилоятига China State Railway Group Co., Ltd компанияси бош директори ўринбосари Ван Лисин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Сафар давомида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси доирасида барпо этилиши режалаштирилган логистика маркази ҳақида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, марказ учун ажратилган ҳудудда амалга оширилиши керак бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур ҳамкорликдаги йирик ташаббус минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё давлатлари транспорт коридорларини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, минтақанинг халқаро транзит маркази сифатидаги ўрни ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Меҳмонлар ташриф жараёнида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Бобур музейида бўлиб, ҳудуднинг бой тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг