«Ливерпуль»да инқирозни бошидан ўтказмоқда
Кеча, 19 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган баҳслар якунланди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида мусобақа жадвалида 13-ўринда бўлган «Манчестер Юнайтед» клубини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 2-дақиқадаёқ меҳмонлар томонидан очилди. «Қизил иблислар» ҳужумчиси Браян Мбеумо жамоадоши Амад Диаллонинг узатмасидан сўнг гол киритди. Ўйиннинг биринчи бўлими 0:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни тенглаштирди. Аммо бу якуний натижа бўлмади.
84-дақиқада «Манчестер Юнайтед» ғалаба голини киритди. Жамоа сардори Ҳарри Магуайр ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» клуби қаторaсига тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа сўнгги бор 24 сентябр куни Англия Лига кубоги мусобақасидан ўрин олган баҳсда «Саутгемптон»ни мағлубиятга учратган эди.
«Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: Гакпо (78) — Мбеумо (2), Магуайр (84).
«Ливерпуль»: Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Керкез, Собослаи, Исак (Кьеза, 72), Мак Аллистер, Салоҳ (Фримпонг, 87), Брэдли (Виртц, 62), Гакпо, Гравенберҳ (Жонс, 62).
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Далот, де Лигт, Магуайр, Маунт (Шешко, 61), Фернандеш (Майну, 87), Куня, Амад (Доргу, 58), Каземиро (Угарте, 58), Мбеумо, Шоу (Йоро, 87).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг