Литва рус мактабларидан воз кечади
Фото: РИА Новости
Литва таълим, фан ва спорт вазири Гинтаутас Якштас мамлакат мактабларида рус тили ўқитилишидан воз кечилишини маълум қилди.
Расмийга кўра, мамлакат Латвия ва Эстониядан ўрнак олиб, рус тилидаги мактаблардан воз кечиб, рус тилини чет тили сифатида ўргатиш ўрнига Европа Иттифоқи ва дўст мамлакатлар тилларига эътибор қаратиши керак. У шу ўринда украин тили ўргатилишини жорий этишни мисол тариқасида келтирди.
Бир неча ҳафта ичида вазирлик рус мактабларини литва тилида таълимга ўтказиш бўйича таклифлар тайёрламоқчи. Мамлакатда бундай мактаблар сони 50 дан ошмайди.
Бунгача Литва бош вазири мамлакат мактабларида рус тилини поляк тилига алмаштиришга чақирган эди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Литвада поляк мактаблари бор экан, рус тили ўрнига поляк тилини иккинчи тилга айлантириш қийин эмас. Ўқувчилар сони камайгани сабабли, ушбу мактабларнинг ўқитувчилари Литва мактабларида поляк тилидан дарс беришлари мумкин бўлади.
Олдинроқ, Литвада Горкий номидаги мактаб номи ўзгартирилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг