Литва Беларусь устидан Халқаро жиноий судга шикоят қилди

13:47 20 Май 2025 Дунё
151 0

Архив фото

Литва ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Халқаро жиноий суд (Гаага)га мурожаат қилиб, Беларусни ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбламоқда. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

2025 йил 19 май куни Литва Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда расмий баёнот берди. Унга кўра, Беларусь ҳукумати Литва ҳудудига ноқонуний мигрантлар оқимини атайлаб ташкил этиб, халқаро қонунчиликни бузган. Даъво БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини тўлдирувчи ноқонуний миграцияга қарши протокол доирасида кўриб чиқилиши сўралган.

Литва ТИВ маълумотларига кўра, 2021 йилдан бошлаб Беларусдан Литвага кираётган ноқонуний мигрантлар сони кескин ошган. Расмий Вильнюс Беларусь давлат компаниялари Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан кўпроқ авиарейслар ташкил этганини, мигрантларга визалар берилганини ва уларни Беларусь ичида жойлаштириш ишлари ҳам ҳукумат даражасида уюштирилганини билдирмоқда.

Шунингдек, Беларусь хавфсизлик кучлари кўплаб мигрантларни Литва чегарасигача етказиб бориб, уларни хавфли шароитларда ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтишга мажбур қилган.

Литва томони Беларусдан ушбу ҳаракатларни тўхтатишни сўраб, ҳамкорлик таклиф қилган бўлса-да, Минск бу таклифларни рад этган. Литва ТИВ бу ҳаракатларни Беларусь ҳукумати томонидан Европа Иттифоқи ва Литвага нисбатан сиёсий босим сифатида баҳолаяпти.

Литва Халқаро жиноий суддан Беларусни жавобгарликка тортишни, етказилган моддий ва сиёсий зарарни тўлиқ қоплашни, хусусан, мигрантлар оқимини тўхтатиш учун қурилган девор харажатларини ҳам қоплаб беришни сўраган. Шунингдек, Литва келгусида бундай ҳаракатлар такрорланмаслиги учун халқаро даражада кафолатлар берилишини талаб қилади.

Маълумот учун, 2024 йилда ҳам Литва Беларусь ҳукумати томонидан инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани юзасидан Халқаро жиноий судга мурожаат қилган эди. Айни вақтда Вильнюсда Европа Кенгашининг Беларусь фуқаролари учун ахборот маркази иш бошлаши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер