«Leapmotor» хитойлик мутахассислар иштирокида қайта синовдан ўтказилади
Ўзбекистонда «Leapmotor» брендига тегишли енгил автомобиллар импортига қўйилган чеклов қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати хабар қилди.
Инспекция томонидан Хитой компаниясига нисбатан қўйилган чеклов юзасидан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда «Leapmotor» мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.
Компания мутахассислари иштирокида маҳсулотлар синов жараёнлари қайта ўтказилади.
Ўзбекистонда «Leapmotor» бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули вақтинча тўхтатилган. Бунга сабаб қилиб компанияга тегишли «C16» русумли автомобилнинг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги кўрсатилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг