Лавровнинг кийими муҳокама марказида
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Аляска штати Анкориж шаҳридаги музокараларга «СССР» ёзуви туширилган спорт кийимида келди. У шу кийимда «Россия 24» телеканалига ҳам интервью берди.
«Бизда далиллар бор, аниқ позициямиз бор ва буни очиқ баён қиламиз. Уиткофф келганида президент Трамп номидан кўп нарсаларни айтган. Умид қиламанки, бугун ушбу фойдали суҳбатни давом эттирамиз», — деди Лавров суҳбатда.
Россия ОАВ ёзишича, «СССР» ёзувли кийимларни «Челябинск Селсовет» бренди ишлаб чиқаради. Бренд эгасига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги бундай кийимларнинг катта партиясини сотиб олган. Айрим кузатувчилар эса Лавровнинг ушбу кийимидаги ёзувни муайян сиёсий сигнал сифатида баҳоламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг