Кузнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

18:26 31 Август 2025 Жамият
222 0

«Ўзгидромет» 1-4 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-3 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 сентябрда 13-18 даража, 4 сентябрда 15-20 даража, кундузи 1-2 сентябрда 27-32 даража, 3-4 сентябрда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-3 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, 1 сентябрда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 ва 3 сентябрда 13-18 даража, 2 ва 4 сентябрда 15-20 даража, кундузи 1-2 сентябрда 28-33 даража, 3-4 сентябрда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража, 2-3 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 4 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 1-2 сентябрда 31-36 даража, 3-4 сентябрда 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 2 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 сентябрда 13-18 даража, 4 сентябрда 15-20 даража, кундузи 1-2 сентябрда 28-33 даража, 3-4 сентябрда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1-3 сентябрда кечаси 9-14 даража, кундузи 20-25 даража, 4 сентябрда кечаси 11-16 даража, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер