Кувайтда 49 нафар ҳиндистонлик тириклай ёниб кетди
Фото: EPA
Кувайтдаги хорижлик ишчилар яшайдиган олти қаватли бинода ёнғин келиб чиқиши оқибатда 50 нафарга яқин ҳиндистонлик ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Guardian» нашри хабар беради.
Кувайт ички ишлар вазирлиги суд-тиббий экспертиза гуруҳлари бинода тинтув ўтказганидан сўнг ҳалок бўлганлар сони 49 нафар эканлигини маълум қилди. Мамлакатнинг расмий ОАВларига кўра, яна 56 нафар тан жароҳати олган ишчи шифохоналарга жойлаштирилган.
Ёнғингача бинода 196 нафар ишчи яшаган. Уларнинг аксарияти жанубий ва жануби-шарқий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирлари бўлган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ижтимоий тармоқлар орқали таъзия изҳор қилиб, воқеани «қайғули» деб атади. Мамлакатнинг Кувайтдаги элчихонаси эса фавқулодда ёрдам учун махсус ишларни йўлга қўйганини маълум қилди.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар ва бошқа расмийлар ёрдам ва марҳумларни ватанига қайтаришни мувофиқлаштирмоқда.
Кувайт ҳукумати жабрланганларга ёрдам бериш учун ресурсларни сафарбар қилиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг