Куртаклар кўз очар
Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи") олган суратлар
Охирлаб бормоқда қишнинг нафаси,
Заҳри кетиб борар қорли кунларнинг.
Табиат уйғониш завқидан масрур,
Кўнгли юмшаб қолган совуқ тунларнинг.

Она замин кўкси нурдан илийди,
Зилол сувга тўлар ариқлар кафти.
Илдизлар шиддати музларни ёрар,
Қувват ато этар қуёшнинг тафти.

Қорли кўрпасини сидирар майса,
Уйғонар дарахтлар,
Уйғонар диллар...
Куртаклар кўз очар — бирам чиройли!

Баҳорни саболар қалбларга йўллар!
Умр дафтарида янги саҳифа —
Тириклик, яшнамоқ асли ҳикматдир.
Баҳор — табиатнинг энг ажиб сири,
Баҳор — кўнгил билан рангин суҳбатдир.

Дилдора МАРДИЕВА
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг