Курскдаги вазият: Таҳлилчилар нима демоқда?
Ўтган ҳафта Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига қилган ҳужумини кремлпараст шарҳловчилар НАТО томонидан ишлаб чиқилганлигига даъво қилганди. Электр ва сув ўчирилиши ортидан аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Маҳаллий Telegram каналлар Россиянинг турли шаҳарларида бепул тураржой таклифларини кўпайтирди ва ҳукумат эвакуация қилинганларга компенсация сифатида бир марталик 100 АҚШ долларидан кўпроқ маблағ таклиф қилган. Жиддий шикастланганларга эса 6500 АҚШ доллари берилиши айтилган.
Россия оммавий ахборот воситалари украиналикларнинг муваффақиятини беихтиёр тан олди. «Зеленский режими кучли қадам ташлади, натижада биз учун унчалик маъқул бўлмаган хулоса ва оқибатлар олиб келди», деган россиялик журналист.
«Украина Қуролли Кучларининг ҳаракатлари нафақат уларнинг юқори профессионаллигидан, балки Украина раҳбариятининг ижодкорлигидан ҳам далолат беради. Чунки улар ҳеч ким кутмаган ишни қилишди. Уруш манзарасини бутунлай ўзгартириб юборди», деб ёзади Кремлни танқид қилиб турадиган сиёсатчи Леонид Гозман.
Гозманнинг таъкидлашича, Россия фуқаролари ҳалигача украиналикларга оммавий қаршилик кўрсатмаган ва Россиянинг мудофаа қобилияти ҳақида салбий фикрлар билдирган. Шунингдек, у генераллар ҳақида фикр билдирар экан, улар бошқа мамлакатларга ҳужум қилишни қойиллатиши лекин ўзларини ҳимоя қила олмаслигини қўшимча қилган.
Россия оммавий ахборот воситалари Украина армиясини тинч аҳолини нишонга олганликда айбламоқда. Шу билан бирга Украина аскарлари Куриловка қишлоғида машиналарга қарата ўт очиб, ҳомиладор аёлнинг ўлимига сабабчи бўлгани, тинч аҳолини эвакуация қилишда ёрдам бераётган кўнгиллиларни асирга олгани ҳақида хабарлар ҳам бор.
«Россия-1» телеканалидаги ўзининг ток-шоусида Путин билан дўст бўлган телебошловчи Владимир Соловёв Украинанинг ғарблик иттифоқчиларини босқинни уюштирганликда айблади.
«Бу операцияни Зеленский ёки унинг штаб-квартираси ташкил қилмагани аниқ. Ушбу операция НАТО мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг имзо услуби аниқ кўринади», деган у. Шунингдек, телебошловчига кўра, Telegram каналлар ва оммавий ахборот воситалари аҳоли орасида ваҳима қўзғатмоқда.
Истеъфодаги подполковник Роман Шкурлатов «Известия» газетасида чоп этилган мақоласида душманнинг бир нечта мақсадини қайд этган.
«Биринчиси, ғарблик ҳомийлари ва раҳбарларига Украина Қуролли Кучлари нафақат чекиниши, балки қандайдир натижалар ҳам бериши мумкинлигини кўрсатиш. Иккинчи эҳтимолий мақсад музокараларда савдолашиш учун Курск вилояти ҳудудида таянч пунктини қўлга киритишга уриниш. Учинчиси, бошқа йўналишларни очиб, бизни Курск яқинидаги захираларни тортиб олишга мажбурлашга ҳаракатдир. Аммо улар бу борада муваффақият қозона олмаслиги аниқ. Чунки фойдаланилмаётган захираларимиз етарлича», деган Шкурлатов.
Халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик маркази асосчиси Алексей Малининнинг «Al Jazeera»га айтишича, Россия нуқтайи назаридан Курскка бостириб кириш тинчлик музокараларига тескари самара беради.
«Украина қўшинларининг Курск вилоятига бостириб кириши Украина ўзининг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилганини кўрсатади. Бироқ, бу ҳаракат музокаралар жараёнини яқинлаштириш учун ҳеч қандай ёрдам бермайди. Аксинча, музокараларни кескин кечиктиради. Ҳозирда музокаралар ҳақида аҳоли пунктлари ва тинч аҳолининг даҳшатли бомбардимонидан кейин аввалгидек хотиржам гапира олмаймиз», деган у.
Малининнинг қўшимча қилишича, Курскдаги вазият ҳал бўлгач, рус ҳарбийлари интенсив ҳужум билан жавоб қайтаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг