Кучли учликдан жой олган жамоалар
Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича В. Искандаров хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақа якунланди.
Катталар ва ёшлар ўртасида уюштирилган мазкур мусобақада Сурхондарё вилояти спортчилари учта олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Шу билан бирга, турнир давомида Жиззах вилояти жамоаси биттадан олтин ва бронза, иккита кумуш медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди. Тошкент вилояти велоспортчилари эса бешта бронза билан кучли учликдан жой олди.
Мусобақа давомида Самарқанд вилояти жамоаси иккита бронза, пойтахт ҳамда Сирдарё вилояти жамоалари биттадан бронза медалига сазовор бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг