Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра қуйидагилар тасдиқланди:
- 2024–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Ўзбекистон Республикасида миллий криптология соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури.
Республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Давлат ва жамият ҳаётидаги реал эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, республикада криптология соҳасида долзарб муаммоларни ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш эксперт гуруҳининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг