Кремль Украина «хавфсизлиги» учун қайғурмоқда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украина ҳудудида хорижий қўшинларнинг жойлашиши Москва учун мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолатдир.
«Россия 2022 йилда Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Украинага таклиф этилган хавфсизлик кафолатларини қўллаб-қувватлайди. Бошқа барча вариантлар фойдасиз», — деди Лавров.
У Европа мамлакатларининг Украинага ҳарбий қўшин жойлаштириш ташаббусини «чет эл аралашуви» сифатида баҳолади. Шунингдек, вазирнинг сўзларига кўра, Украина билан шартнома тузиш масаласи муҳокама қилинганда, имзо қўядиган шахсларнинг қонунийлиги борасида ҳам саволлар туғилади.
Лавровнинг айтишича, икки томонлама саммит фақат барча муҳим масалалар пухта ишлаб чиқилгандан кейингина ўтказилиши мумкин.
Маълумот учун, 2022 йилги Истанбул келишуви лойиҳасида Россия Украина хавфсизлигига кафил давлатлардан бири сифатида қайд этилган эди. Шунингдек, ҳужжатда Украинага тажовуз қилинган тақдирда, барча кафил давлатларнинг биргаликда розилиги талаб қилиниши назарда тутилган. Бу эса Москвага Украинага ёрдам кўрсатиш масаласида вето ҳуқуқини берган.
«Bloomberg»нинг ёзишича, Лавровнинг мазкур баёнотлари Америка—Россия музокаралари натижаларини деярли йўққа чиқариши мумкин. Айрим Европа расмийлари уни тинчлик жараёнини секинлаштириш уриниши сифатида баҳолаб, президент Владимир Путиннинг Украина билан келишув тузишга тайёрлиги борасида шубҳа билдирмоқда.
Нашр манбаларига кўра, Лавров хавфсизлик кафолатлари бўйича 2022 йилги лойиҳани қайта кўриб чиқишга чақирганидан сўнг, Кремль Вашингтонни Украина учун АҚШ кафолатларидан воз кечишга кўндиришга ва Путинни Зеленский билан шахсий учрашувга ишонтиришга ҳаракат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Украина учун НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари бериш эҳтимоли ҳақида гапирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг