Кредит фирибгарлиги ҳолатлари 2024 йилда 42 фоизга ошган – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2024 йилда Ўзбекистонда кредит билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг сезиларли даражада ошганлигини маълум қилди. Ушбу даврда омбудсманга иқтисодий ҳуқуқ билан боғлиқ 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатларига тааллуқлидир. Айниқса, фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида тижорат банкларидан онлайн кредитлар ажратиш ҳолатлари 42 фоизга кўпайган.
Фирибгарлик ҳолатларининг 60 фоизида ўзини «Click» компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган. Баъзи ҳолларда бир шахс номига 5-6 та банкдан кредитлар расмийлаштирилган. Ички ишлар органлари томонидан терговгача текширув жараёнида банкларга мазкур фуқаролар кредит маблағларидан фойдаланмагани ҳақида хабар берилган. Шунга қарамай, айрим банклар алданган фуқаролардан кредит тўловларини талаб қилишда давом этмоқда.
Омбудсман мурожаатларнинг айримларини судга олиб чиқиб, банклар билан тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишга эришди. Бир ҳолатда фирибгарлик йўли билан олинган кредит маблағлари фуқаронинг фойдасига қайтарилган ва маънавий зарар ундирилган. Бундай ҳолатлар асосан фуқароларнинг ахборот хавфсизлигига бефарқлиги ва иқтисодий билимларининг етарли эмаслиги туфайли юз бермоқда.
Марказий банк ушбу муаммоларни камайтириш мақсадида онлайн кредит бериш жараёнларига вақтинчалик чекловлар киритди. Мазкур тартиб 2024 йил 1 ноябридан 2025 йил 1 апрелигача амал қилади. Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2024 йилда фирибгарлик орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 миллиард сўм зарар етказилган.
Ахборот технологиялари ривожланиши билан янги фирибгарлик усуллари пайдо бўлмоқда. Шу сабабли фуқароларга шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмаслик, тасдиқлов кодлари ёки паролларни бошқаларга айтмаслик, нотаниш ҳаволаларни очмаслик каби қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади. «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулияти», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг