Краснодарда 2025 йилдан чет эллик мигрантларга иш бериш тўлиқ тақиқланади
Россиянинг Краснодар ўлкасида 2025 йилдан бошлаб хорижий ишчи кучларига иш бериш тўлиқ тақиқланади. Бу ҳақда 4 декабрь куни Краснодар губернатори Вениамин Кондратьев тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилди. Бу ҳақда «Кубанъ 24» хабар берди.
Маълум қилинишича, губернатор кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида иш берувчиларга талабалар билан ҳамкорлик қилиш таклифини илгари сурган.
«Вилоят иқтисодиётининг барча тармоқларида кадрлар тақчиллиги кузатилмоқда. 2025 йилдан бошлаб биз чет эллик ишчи кучини тўлиқ тақиқлаймиз. Иш берувчилар минтақада таҳсил олаётган коллеж ўқувчиларини иш билан таъминлаши керак», дейди губернатор жонли эфирдаги нутқида.
Ҳозирда Краснодар ўлкасида муҳандислар, механиклар, агрономлар, ошпазлар, бетончилар, тракторчилар, электрчилар, пайвандчилар ва тикувчиларга бўлган талаб юқори бўлиб турибди.
Аввалроқ, Россиянинг Тверь вилоятида 2025 йилдан бошлаб чет эл фуқаролари ишлай олмайдиган иқтисодиёт соҳалари рўйхати икки бараварга кенгайтирилган эди.
Маълумот учун, 2024 йилда чет эллик ишчилардан фойдаланиш 36 та иқтисодий фаолият турида таъқиқланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 82 тага етказилиши маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг