Косонсойда йирик мажмуага тамал тоши қўйилди
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Наманган вилоятида замонавий тураржой мавзеларини барпо этиш ишлари туман марказларига ҳам жадал кўчиб ўтмоқда. Косонсой туманида шундай лойиҳалардан бири Хитой Халқ Республикаси сармоядорлари билан рўёбга чиқарилмоқда. Маҳаллий «Infinity Frameworks» масъулияти чекланган жамиятининг хорижий ҳамкор билан биргаликдаги лойиҳасининг қиймати 100 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, яхлит тураржой комплекси ва ижтимоий соҳа объектларини ўз ичига олган. Куни кеча бўлажак мавзега тамал тоши қўйилди.
— Ушбу лойиҳа Косонсой тумани ижтимоий-иқтисодий ҳаётида жуда катта аҳамият касб этади. Унинг натижасида тумандаги мингдан зиёд оилалар замонавий қулайликларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминланиши, албатта, халқимизда айни соҳадаги эзгу ҳаракатлардан розилик ҳиссини янада оширади, — деди лойиҳа ижросига киришиш маросимида сўз олган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Маълумот учун, тураржой комплекси ва ижтимоий соҳа объектлари қуришга ихтисослашган лойиҳа учун 9 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бунёдкорлик юмушлари икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 3,5 гектар майдонда 9 қаватли 22 та замонавий тураржой бинолари комплекси, 400 ўринли умумтаълим мактаби, 300 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва 20 та умумий савдо шохобчалари, спорт иншоотларини ишга тушириш кўзда тутилган. Якунловчи босқичда эса 200 дан зиёд икки сотихли намунали уйлар ва қўшимча спорт иншоотлари барпо этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг