Коррупцияга қарши кураш йўлидаги яна бир муҳим қадам

13:19 06 Июль 2020 Жамият
3555 0

Президент томонидан жорий йилда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” деб бежизга таъкидламаганлар ва бу борада нафақат Ўзбекистон балки бутун дунё биргаликда кураш олиб бормоқдалар.

Аммо коррупцияга қарши курашишда барча мамлакатлар учун бирдек иш берадиган, ҳамма Коррупцияга оид жиноятларни тўхтадиган тизим яратилмаган. Баъзи бир давлатлар ўзларининг маълум усулларда коррупцияга қарши шиддатли курашиб келмоқдалар. Дунё тажрибаси бу курашда самарали ва самарасиз усулларни ҳам гувоҳи бўлган. Коррупцияга қарши курашда кўзга ташланарли ютуқларга эришган кўпгина давлатларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин

Сингапурдага Коррупция ҳолатларини қидириш бюроси (Corrupt Practices Investigation Bureau) ёки Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси (Anti-Corruption and Civil Rights Comission) бунга мисол бўла олади. Аммо амалиётлар шуни кўрсатадики, ҳаттоки коррупция энг оғир жиноят ҳисобланиб, унга энг оғир, ўлим жазоси бериладиган давлатларда ҳам, барибир коррупция тўлиқ йўқ бўлиб кетмаган. Бинобарин, дунё ҳамжамияти бу курашни тўхтатиб қўйганни йўқ. Бу йўлда янгидан-янги ечимлар ва таъсир кўрсатиш усуллари тинимсиз изланмоқда ва амалиётга татбиқ этилмоқда. 

Шуларга уйғун тарзжа давлатимиз раҳбари томонидан ҳам мамлакатда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим қарорлар, амалий чора-тадбирлар қабул қилиняпти.

Бунда дунё тажрибасида самара берган тамойилларга алоҳида эътибор қаратилаётгани муҳимдир.

Бу борадаги энг асосий усуллардан бири, шубҳасиз, жиноятни содир қилган шахсларни жазосиз қолдирмаслик, улар учун жазо муқаррарлигини таъминлашдир. Демак, коррупционерларнинг жазоланиши учун мамлакатда самарали қонунлар тизими бўлиши зарур. Қайси бир жамият бу иллатга қарши курашар экан, биринчи навбатда шу қонунларни назорат қиладиган органлар устида иш олиб бориши зарур ҳисобланади. Ушбу қонунлар ижро этувчи органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва мустақил суд тизими томонидан қўллаб-қувватланиши даркор. Кучли қонунчилик базасига эга бўлган ва ушбу қонунларга сўзсиз амал қиладиган жамиятларда коррупцияга оид жиноятлар сони камлиги, бу тизимнинг самарали эканлигини кўрсатиб беради.

Ҳукуматлар коррупцияга қарши курашда олдинга силжишнинг яна бир самарали усулларидан бири молия бошқарувини ислоҳ қилишдир. Молиявий бошқарувни такомиллаштириш ва бюджет ошкоралигини кучайтиришга йўналтирилган ислоҳотлар коррупцияни олдини олишга кўпроқ таъсир кўрсатди.

Бюджет маълумотларини ошкор қилиш исрофгарчилик ва маблағларнинг ноқонуний ишлатилишининг олдини олади. Бугунги кунда мамлакатимизда бюджет шаффофлигини ошириш борасида кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Янги ташкил этилган Агентликнинг асосий вазифаларидан бири бўлмиш бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида Коррупцияга қарши назорат қилиш масалалари ҳам Агентликнинг ваколатлар доирасига кириши бунинг яққол исботидир.

Коррупцияга қарши курашда муваффақиятга эришган мамлакатларда ҳукуматнинг очиқлиги, ошкоралик ва маълумотларга эга бўлиш одатлари мавжуд. Ахборотдан фойдаланиш давлат органларининг сезгирлигини оширади ва шу билан бир вақтда мамлакатда жамоатчилик фикрининг ижобий томонга ўзгаришига таъсир кўрсатади.

Қонунларнинг коррупцияга қарши талабини кучайтириш жамият ва ҳукумат ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган барқарор ёндашувдир. Масалан, жамоатчилик мониторингининг ташаббуслари баъзи ҳолларда коррупцияни аниқлашга, маблағларнинг мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини камайишига ёрдам берди.

Коррупция глобал ечимларни талаб қиладиган глобал муаммодир. Давлатимизда эса бу муаммони ечиш учун қаратилган яна бир қадам олдинга ташланди.

Сардор Сурманов, 
Ойшажон Аметова,

ТДЮУ кафедра ўқитувчилари

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер