Коронавируснинг оғир кечишига таъсир ўтказувчи яна бир омил маълум бўлди

21:57 09 Ноябрь 2020 Дунё
1263 0

Организмда D витамини етишмовчилиги "Covid-19" нинг оғир кечишига олиб келиши мумкин.

Коронавирус билан боғлиқ юқтиришлар ҳамда ўлим статистикасини ўрганиб чиққан, шунингдек, хасталикнинг оғир шакли ва минтақалар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаган инглиз шифокорлари гуруҳи худди шундай хулосага келишди, деб ёзмоқда Express нашри.

Маълум бўлишича, мавсумий D витамини етишмовчилиги бўлган минтақаларда аксарият ҳолатларда "Covid-19" нинг оғир шакли учрайди.

"D витамини етишмовчилиги коронавируснинг оғир шаклига сабаб бўлувчи доминант хавф омилидир", дейди шифокор Гаррет Дэвис.

Шу билан бирга, мутахассиснинг аниқлик киритишича, ушбу ҳолатни тўлақонли ўрганиш учун тўлиқ йиллик цикл талаб қилинади. Эпидемиянинг бошланганига эса ҳали бир йил ҳам бўлмаган.

Изланишларга асосан, D витаминининг иммунитет учун муҳимлигини маълум қилаётган шифокорларнинг таъкидлашича, ушбу витамин коронавирус кириб келишидан ҳимоя қилиши мумкин. Унинг етарли даражаси яллиғланишнинг олдини олишга кўмаклашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?