Коронавирус саратонни даволаяптими? Касалликдан сўнг айрим беморларда хавфли ўсмалар йўқолган
Хориж нашрларидан бирида чоп этилган мақолада “COVID-19”дан даволанган айрим одамларда саратон касаллигининг мўъжизавий тарзда йўқолишининг учта ҳолати келтирилди. Уларда саратон борлиги илмий асосланган ва аниқ ташхис қўйилган. Аммо улар коронавирусдан тузалиши билан саратондан ҳам фориғ бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан мутахассислар ўз муносабатини билдирмоқда.
Учта мўъжизавий ҳолат
Биринчи ҳолат Буюк Британияда кузатилган. Нашрнинг ёзишича, бу ерда 61 ёшли эркакда саратон аниқланган. Ташхис қўйилганидан сўнг, бемор кимёвий терапияни бошлашга ҳам улгурмаган. Чунки у коронавирус юқтириб олган. Унда саратоннинг оғир тури бўлган, аммо коронавирус инфекция ўтгач, бемордаги кўплаб ўсмалар ҳам йўқолган.
Шунга ўхшаш яна иккита ҳолат Италияда қайд этилган. Бу ерда 20 ёшли йигит саратон билан оғриган. Унга кимёвий ва нур терапияси ҳам яхши таъсир кўрсатмаган. Aммо йигит “COVID-19”нинг оғир формасини бошдан ўтказганидан сўнг таҳлил шуни кўрсатдики, унда саратон ҳам йўқ бўлиб кетган. Учинчи шундай мўъжизавий ҳолат Италиянинг Милан шаҳрида яшовчи 61 ёшли эркакда кузатилган.
Мўъжизалар ҳақиқатми?
“Таърифланган ҳолатлар реал ва бунга бир нечта сабаблар бўлиши мумкин. Биринчидан, маълумки, баъзи вируслар хавфли ҳужайраларни зарарлаши ва уларни йўқ қилиши мумкин. Эҳтимол, шунга ўхшаш жараён туфайли коронавирус инфекциясига чалиниб, даволанганларда ўсмалари йўқолган бўлиши мумкин”, дейди россиялик вирусолог Петр Чумаков.
Унинг қўшимча қилишича, бу маълумот саратонни даволашга асос сифатида қабул қилинмаслиги керак.
“COVID-19” билан саратондан халос бўлишга уринмаслик керак. Aхир касалликнинг хавфи жуда юқори, ундан кўп одамлар вафот этмоқда ва бу инфекциянинг саратонни даволаш эҳтимоли жуда кам. Касал бўлган миллионлаб одамлар учун учта тасвирланган ҳолат жуда кам”, дея қўшимча қилади мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг