Корхонада йилига 600 минг тиббий зулуклар етиштирилади
Нишон инновацион туманида янги корхона иш фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Қашқадарё вилояти Нишон туманининг инновацион салоҳиятини ошириш, янги илмий ҳажмдор корхоналарни ишга тушириш, аҳоли даромадларини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, “Табобат жавоҳири ОАС” МЧЖ томонидан “Зулук етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,1 млрд.сўм грант маблағлари йўналтирилди ва лойиҳа ишга туширилиб, 10 та янги иш ўринлари яратилди.
Лойиҳа доирасида йилига 600 минг тиббий зулуклар етиштирилади ва бутун мамлакатимиз бўйлаб етказиб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг